Тошкентдан Чорвоққа олиб борадиган йўлни пуллик қилиш режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан Чорвоққа борадиган йўл қисми пуллик қилиниши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Яқинда вазирлик вакиллари Onur Group директори Булент Татар билан учрашув ўтказди. Томонлар йўллар ва туннеллар қуриш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишди.
Компания 4R12 Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ йўлининг 6-км дан 77-км гача бўлган қисмини реконструкция қилиши мумкин. Жумладан, асфальт-бетон қопламаси ётқизиш, шунингдек, йўлни пуллик қилиш режалаштирилган.
Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва уни амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилашга келишиб олишди.
Улашиш:
Шарҳлар