Тошкентдан Дубайга учадиган рейс бир кунга кечиктирилди

Фото: Kun.uz

“FlyDubai» авиакомпаниясининг Дубайга учадиган рейси бир кунга кечиктирилди. Авиакомпаниянинг Тошкент вақти билан соат 04:00 да учиши белгиланган FZ1942 (Тошкент – Дубай) рейси техник сабабларга кўра 24 соатга кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу рейснинг барча йўловчилари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, FZ1942 рейси 2024 йил 1 февраль Тошкент вақти билан соат 04:30 га кўчирилди», – дейилади хабарда.

Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкин. Шунингдек, парвоз ҳолати ҳақидаги маълумотларни Uzbekistan Airportsнинг расмий веб-сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.