Тошкентдан Хожикентга янги тезюрар электр поезди қатнай бошлади
3 декабрь куни Тошкент ва Хўжикент шаҳарларини боғловчи янги тезюрар электр поезди йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Электр поезди икки йўналишда қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳаракатланади:
Тошкент – Хожикент:
- жўнаб кетиш 06:18, етиб келиш 07:42
- жўнаб кетиш 12:53 да, етиб келиш 14:03 да
- жўнаб кетиш 18:10 да, келиш 19:20 да
Хожикент – Тошкент:
- жўнаб кетиш 08:02, етиб келиш 09:17
- жўнаб кетиш 14:33 да, етиб келиш 15:48 да
- жўнаб кетиш 19:45 да, етиб келиш 21:03 да
Чипта нархлари:
Умумий – 20 минг сўм
болалар учун – 11,5 минг сўм
Янги йўналиш пойтахт ва машҳур курорт ўртасида қулай ва тезкор алоқа учун мўлжалланган.
Улашиш:
Шарҳлар