Тошкентнинг айрим аҳолиси вақтинча газсиз қолади
21 октабрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманининг айрим ҳудудларида аҳолига газ йетказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ҳудудда жойлашган юқори босимли табиий газ тақсимлаш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан таъминотда узилиш кузатилади ва бу соат 10:00 дан 17:00 гача давом этади.
Юқори Дархон маҳалласи аҳолиси газсиз қолади.
Кечқурун таъминотни тиклаш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар