Тошкентнинг қайси ҳудудларида Мустақиллик куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилади
Мамлакат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон пойтахтидаги дам олиш ва истироҳат боғларида халқ сайллари, оммавий байрам томошалари бўлиб ўтади. Тадбирлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:
- Coca-cola garden боғи, Бектемир тумани
- Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи, Миробод тумани
- Central park, Мирзо Улуғбек тумани
- Сирғали марказий боғи, Сирғали тумани
- Беруний майдони, Олмазор тумани
- «Эко Сеул» парки, Учтепа тумани
- Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи, Чилонзор тумани
- «Ўзэкспомарказ» майдони, Юнусобод тумани
- «Наврўз» боғи, Шайхонтоҳур тумани
- «Ашхобод» истироҳат боғи, Яшнабод тумани
- Green park парки, Янгиҳаёт тумани
- Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси биноси олдидаги майдон, Яккасарой тумани.
Ҳар бир боғ маъмурияти ташриф буюрувчилар учун қўшимча тадбирлар ҳам ташкил этади. Байрам томошалари соат 18:00 дан кейин бошланади ва 2 сентябргача давом этади.
Улашиш:
Шарҳлар