Тошкентнинг қатор туманларида электр энергияси ўчирилди

Источник: unsplash.com

9 июнь куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида яна электр энергияси ўчирилди. Бу электр таъминотининг барқарорлигини яхшилашга қаратилган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ, дея изоҳ беради пойтахт ҳокимлиги.

Чилонзор тумани — «Боғистон» ва «Лутфий» маҳаллаларининг алоҳида қисмлари —  9:00 дан 17:00 гача;

Бектемир тумани — «Ийк ота» МФЙга қарашли Имон (Маърифат), Мевазор, Ораста ва Тараққиёт кўчалари— 9:00 дан 17:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани — «Ш. Бурхонов», «Катта Қорасув», «Бўз», «Алпомиш», «Подшобоғ» ва «Яланғоч» маҳаллалари — 9:00 дан 12:00 гача;

Яшнабод тумани — “Янгиобод” массиви, “ Авиасозлар” 2 ва 4 массивлари, “Тузель” 2 ва 3 массивлари, 58-Ҳарбий шаҳарча, Чилонота, Олимкент, Элбек, Тўрткўл, Қорасув, Ҳавас ва Бирлашган кўчалари — 9:00 дан 17:00 гача.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.