Тошкентнинг ҳаво сифати индекси меъёрдан 15 баравар ошди

3 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати “носоғлом” даражада қайд этилди. IQAir портали маълумотларига кўра, куннинг биринчи ярмида майдадисперс PM2.5 заррачаларининг таркиби ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифати қийматидан 15 баравар юқори. Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси 161 ни ташкил этди, яхши ҳаво сифати 0 дан 50 гача.

Ҳаво сифати индексининг бундай кўрсаткичлари билан AQI портали ташқарида ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилади. Бундан ташқари, портал юрак ва ўпка фаолиятининг ёмонлашиши, аҳоли, айниқса, нозик гуруҳлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Шуҳрат Қурбонов ўзининг Телеграм-каналида энг ифлос ҳаволи нуқтани кўрсатилган скриншотни эълон қилди. Харитадаги нуқта Олмалиқ шаҳри яқинидаги ҳудудни билдиради.

Ҳудуд харитасига назар ташласангиз, кўрсатилган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда учта саноат корхонаси жойлашганлигини кўрасиз: рух заводи, Олмалиқ маиший кимё заводи ва ҳозирда мураккаб азот-фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарадиган Аммофос-Максам (расмга қаранг).

Бундан ташқари,  IQA портали 4-6 январ кунлари ҳаво сифати прогнозларини эълон қилди. Портал ҳаво сифатининг «яхши» даражага яхшиланишини башорат қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.