Тошкентнинг бир қанча жойларида совуқ сув вақтинча ўчирилади
11 июль куни Тошкентнинг айрим жойларида совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўчириш куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида марказий ичимлик суви тармоғидаги қувурларни алмаштириш ҳисобига содир бўлади.
Аниқлик киритилишича, 11 июль соат 09:00 дан 12 июль 09:00 га қадар Абдулла Авлоний, Миробод, Янги Миробод маҳаллаларида совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сув таъминоти тўхтатилган ҳудудларда сув махсус машиналар орқали таъминланади.
Улашиш:
Шарҳлар