Тошкентнинг Чилонзор туманида автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ахборот хабарини эълон қилди. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 06:40 атрофида Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Қатартол кўчалари чорраҳасида ЙТҲ содир бўлган.
171-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланувчи “Man” йўловчи автобуси (ҳайдовчи 1979 йилда туғилган) ва “Lacetti” (ҳайдовчи 1997 йилда туғилган) автомобиллари тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида “Lacetti” автомашинасининг йўловчиси 1958 йилда туғилган фуқаро жабрланган. У даволаниш учун тиббий муассасага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар