Тошкентнинг ер усти метроси бекатларининг бир қисмида эскалаторлар ишдан чиқди

Фото: Мила Аксенова

Олий Мажлис Сенатининг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида Тошкент шаҳридаги пиёдалар кўприкларидаги эскалатор ва лифтларнинг носозлиги, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кичик болали ота-оналарга ноқулайлик туғдираётгани масаласи кўриб чиқилди. Дастлабки тадқиқотлар Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси томонидан ўтказилган.

Ер усти метросининг 4 (Олмос), 5 (Роҳат), 10 (Толарик), 13 ва 14 бекатларида ўрнатилган эскалаторлар ишдан чиққан.

Сенат Тошкент шаҳар ҳокими ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси номига эскалаторлар ва лифтларни тўлиқ ишга тушириш чораларини кўриш, амалга оширилган ишлар натижалари бўйича маълумот беришни сўраб хат юборди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахбороти эшитилиши режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.