Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
31 май куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар электр тармоқлари матбуот хизмати хабар берди.
Электр иншоотидаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан электр таъминоти вақтинчалик қуйидаги туманларда ўчирилади:
Бектемир тумани: соат 09:00 дан 13:00 гача “Нурли йўл”, “Мусаффо” ва “Сўхил” маҳаллаларида;
Учтепа тумани: соат 09:00 дан 15:00 гача “Тақачи”, “Бешкайрағоч”, “Қўркамобод”, “Ҳожиобод”, “Латиф гузар”, “Хайратий”, “Абдулла Қодирий”, “Журжоний”, “Ғуидархон”, “Хуршид” ва “Ўткир” МФИларида.
Улашиш:
Шарҳлар