Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
22 октабрь куни Тошкент шаҳрининг Сирғали ва Яшнобод туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар берди “Ҳудудгазтаъминот”.
Соат 11:00 дан 17:00 га қадар Сергели тумани, Қутбарак маҳалласи ҳамда Беларика, Узумзор, Навнихол кўчаларида жойлашган 963 та хонадон ҳамда 28 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
Яшнобод туманида соат 10:00 дан 18:00 га қадар Фидойлар маҳалласидаги 40 хонадон ва битта улгуржи истеъмолчида газ таъминоти тўхтатилади.
Улашиш:
Шарҳлар