Тошкентнинг иккита туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

вода
Фото: lifehacker.ru

Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иссиқ сув қисман ўчирилди. Бу ҳақда “Veolia Energy” компанияси матбуот хизмати хабар берди.

3 июнь куни мутахассислар томонидан иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, тегишли жиҳозлар алмаштирилмоқда.

Шу сабабли соат 21:00 га қадар сув таъминоти бўлмайди:

Олмазор тумани: Фаробий кўчаси;
Шайхонтохур тумани: Ибн Сино массиви -1,2, Жарариқ, Белтепа, Хувайдо.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.