Тошкентнинг иккита туманида кечгача иссиқ сув ўчирилди

вода
Фото: lifehacker.ru

11 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, иссиқлик тармоқларида авария ишлари олиб борилмоқда ва тегишли жиҳозлар алмаштирилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Мирзо Улуғбек тумани: Мирзо Улуғбек, Сайрам, Мустақиллик, Муҳаммад Юсуф, Бойқўрғон, Боткин кўчалари;
  • Яшнобод тумани: Риёзий, “Тошсельмаш”, Паркент массивлари.

Соат 21:00 га қадар иссиқ сув таъминотини тиклаш режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.