Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида ҳафта давомида электр таъминотида узилишлар кузатилади

Фото: интернет-магазин 220

Ҳафта давомида Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади, дея хабар беради Янгиҳаёт ҳокимлиги.

Сирғали тумани ҳудудида жойлашган “Йўлдош” кичик станциясида трансформатор алмаштирилиши муносабати билан “Чорбоғ”, “Ал-Фарғоний”, “Йўлдош”, “Виқор”, “Зарбдор” маҳаллалари, шунингдек, “Йўлдош” массивининг “Чортоқ” ва “Файзли” маҳаллаларида ҳам ҳафта давомида қисқа муддатли узилишлар кузатилади.

Ҳокимлик вакиллари юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.