Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар хиёбон ташкил қилинади
Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) асосида жамоат савдо-кўнгилочар хиёбонини ташкил этиш бўйича экологик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ташкент Инвест Компанияси” АЖ билан биргаликда тадбиркорларни ушбу лойиҳада иштирок этишга таклиф қилади.
Янги хиёбон турли хил дам олиш, спорт, кўнгилочар ва савдо имкониятларини тақдим этиб, уни ҳудуд аҳолиси учун машҳур масканга айлантиради. Бу оилавий байрамлар, гастрономик ва кўнгилочар тадбирлар, шунингдек, умуман шаҳар ҳаёти учун жозибали жойга айланади.
Лойиҳанинг ўзига хос хусусияти енгил конструкциялардан фойдаланиш бўлиб, бу нафақат ўзига хос муҳит яратади, балки қурилиш жараёнини тезлаштиради, бу эса инвесторлар учун фойдалидир.
Дастлабки босқичда лойиҳа бир нечта асосий функционал йўналишларни ўз ичига олади:
– Гастрономия зонаси: қаҳвахоналар, ресторанлар, тез овқатланиш нуқталари ва бошқа муассасалар.
– Спорт зонаси: фитнес маркази, баскетбол ва футбол майдончалари, шунингдек, спорт моллари дўконлари.
– Савдо зонаси: кийим-кечак дўконлари, эко-бозор ва бошқа чакана савдо нуқталари.
– Болалар кўнгилочар зонаси: трамболин маркази, ўйин майдончалари ва болалар автодроми.
Лойиҳа майдони 3,1 гектарни, хиёбоннинг узунлиги эса 1 километрни ташкил қилади, унинг ҳудудида 4 та функционал зонага бўлинган 250 та контейнер жойлаштирилади.
Объект ДХШ шартларида узоқ муддатли ижарага инвесторларга берилиши мумкин ва лойиҳанинг дастлабки концепцияси тадбиркорлар томонидан кўриб чиқиш учун аллақачон мавжуд.
Шарҳлар