Тошкентнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Қорасарой кўчасининг бир қисми ёпилади
Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 21−22 май кечаси (соат 22:00 дан 6:00 га қадар) таъмирлаш ишлари туфайли ёпилиши ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, ишлар 26 майгача давом этади.
Унга кўра, амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланган.
Ёпиладиган қисмлар:
- Қорасарой кўчаси — Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача;
- Кичик ҳалқа автомобиль йўли — Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача.
«Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кечаю-кундуз ишлайди», — дейилади ҳокимлик хабарида. Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралди.
Улашиш:
Шарҳлар