Тошкентнинг Миробод туманида юзага келган ёнғин ўчирилди
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия ва прокуратура бошқармалари раҳбарлари етиб келган.
Воқеа жойига биринчи ёнғин-қутқарув гуруҳи эса соат 17:24 да етиб келган. Ёнғинни ўчиришда жами 14 нафар экипаж қатнашган. Соат 18:19 да ёнғин маҳаллийлаштирилиб, 19:16 да ўчирилган. Ёнғин собиқ Miran меҳмонхонаси биносида содир бўлган.
Ёнғин бошланганидан деярли икки соат ўтгач, ёнғин ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар