Тошкентнинг Миробод туманида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Фото: кадр из видео

Бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига ўт ўчириш бригадаси соат 17:24 да етиб келган, айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари ҳам етиб келган.

Ҳозирда қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.