Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди
Ғоибназаров Баҳодир Рихсиалиевич Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Баҳодир Ғоибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи мутахассислиги бўйича ва 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.
2021 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкилий ишлар-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Улашиш:
Шарҳлар