Тошкентнинг Олмазор туманидаги кўчаларда ҳаракат чекланди

дорога
Фото: автострада

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланди, дея хабар беради Олмазор тумани ҳокимлиги.

Бугун мутахассислар таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Шу муносабат билан соат 15:30 дан 22:00 гача қуйидаги кўчалар тўсилади:

  • Кичик ҳалқа йўлининг Қорасарой чорраҳасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми;
  • Келес автомобиль йўлининг Қорақамиш кўчаси чорраҳасидан Нурафшон кўчаси айланма қисмигача бўлган қисми.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.