Тошкентнинг Сирғали туманида оммавий муштлашув содир бўлди (видео 18+)
3 июль куни соат 23:00да Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги Қўйлиқ-5 массивида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Оммавий муштлашувга айланган жанжал натижасида иштирокчилардан бири машинага ўтириб, атайлаб бошқа одамларни босишга ҳаракат қилган.
Муштлашувда бир-бирини таниган олти киши иштирок этган. Уч нафар жабрланувчи тиббий ёрдамга мурожаат қилган, уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 277-модда (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар