Тошкентнинг тарихий маҳаллаларида иккита арт-резиденция ташкил қилинади
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳрининг тарихий маҳаллаларини, уларнинг ноёблиги ва маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича ўз ишларини давом эттирмоқда ҳамда Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратиш ташаббусини илгари сурмоқда. Биринчи обект “Намуна” маҳалласида жойлашган анъанавий меъморий кўринишини сақлаб қолган ҳамда қайта таъмирланган “Маткаримбой” мадрасаси бўлиб, ушбу манзил ижодий майдон яратиш учун хизмат қилади. Иккинчи объект эса эски болалар боғчаси – “Ҳаст Имом” маҳалласида жойлашган.
Лойиҳа дизайн-концепцияси жаҳон талабларини инобатга олган ҳолда Марокашдаги “Studio KO” меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳа Алишер Усмановнинг “Санъат, илм ва спорт” хайрия жамғармаси кўмагида амалга оширилади.
Тошкентдаги арт-резиденциялар Замонавий санъат марказининг таълим йўналиши учун платформа ҳамда маҳаллий ва халқаро ижод вакиллари ўртасида ҳамкорлик учун хизмат қилади.
Шарҳлар