Тошкентнинг учта тумани аҳолиси вақтинчалик иссиқликсиз қолади

Источник: Veolia

Тошкентнинг Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқлик таъминоти ўчирилади, деб хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent. Бу ҳақда  «Газета.uz» нашри Veolia Energy Tashkent компаниясига таянган ҳолда ёзади.

14 ноябрь, душанба куни соат 06:30 дан бошлаб ДУ-600 мм магистраль қувурида содир бўлган авария сабабли режадан ташқари ишлар олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Қўйлиқ даҳаси 1,2,3,4, 5, 6 ва 7;
  • Мунис кўчаси;
  • Янги Қўйлиқ кўчаси;
  • Фитрат кўчаси;
  • Бехтерова Саракўл кўчаси;
  • Янги замон кўчаси;
  • Толимаржон кўчаси;
  • Саракўл кўчаси

Иссиқлик таъминоти 14 ноябрь куни соат тахминан 21:00 га қадар қайта тикланади, дейилади компания хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.