Тошкентнинг учта тумани ҳокими ҳайфсан олди
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг жорий йил 16 февралдаги фармойиши билан Тошкентнинг учта тумани ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўлланди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Ҳужжатда таъкидланишича, мазкур ҳокимларга “ҳайфсан” ҳудудда қишга тайёргарлик кўрмагани ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмагани, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқот ҳамда тушунтириш ишларини олиб бормагани учун берилган.
Интизомий жазо қуйидаги ҳокимларга қўлланди:
– Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев;
– Учтепа тумани ҳокими Фарход Абдуллаев;
– Юнусобод тумани ҳокими Баходир Абдувалиев.
2021 йил сентябрида Шавкатбек Иргашев “саноат ишлаб чиқариши ҳажсларининг пасайишига йўл қўйгани” учун ҳайфсан олганди.
Шарҳлар