Тошкентнинг учта туманида насос станциялари ўчиши сабабли сув узатилиши вақтинчалик тўхтади

Источник: rawpixel.com

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» юқори кучланишли электр тармоғида кутилмаганда юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилгани ҳақида хабар беради. Бунинг натижасида бир қатор аҳоли массивлари сувсиз қолган. Қуйида сув таъминоти тўхтаган ҳудудлар рўйхати билан танишиш мумкин.

Яшнобод тумани:

— “Семурғ”,  “Истиқлол”, “Дўстобод”  маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Яккасарой тумани:

— “Бошлиқ”, “Қушбеги”,  “Армутон”, “Дилбулоқ” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Миробод тумани:

— “Истиқлолобод”, “Олтинкўл”, “Тонг Юлдузи”, “Янгизамон”, “Абдурауф Фитрат”, “Фурқат” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.