Ўқувчилар қўлига игна санчиган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Фото: дарё

Аввалроқ Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва “саморез” санчиб жазолаб келганлиги тўғрисида маълумот берган эдик.

Терговга қадар текширув натижасида 2016 йилда туғилган Й.М. ва Ш.У. ларнинг қўлларини кафт қисмини устки қисмига бурама мих (саморез) ни бир неча марта тиқиб келиб, ўқувчиларни қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказганлиги аниқланган.

18 апрель куни Сергели тумани ИИО ТБ томонидан С.Р. га (2002-йилда туғилган) нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида қўлига игна санчилганлиги айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган ва ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.