«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мурожаатлар билан қандай ишлайди

Foto: videodan qirqib oligan

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «2-Автобус саройи» филиали билан боғлиқ танқидий видео материал тарқалди. Унда мурожаатчилар томонидан автобуслар учун эҳтиёт қисмларининг етишмаслиги, ходимларга ортиқча босим ўтказиш, ойлик маошларни кечикиши, ходимларни бесабаб, қўрқитиш йўли билан ишдан бўшатилгани, янги раҳбар Султонов келганидан кейин автосаройда соғлом муҳит йўқолиб, саф бошлиқларига нисбатан турли адоват кучайгани ҳақида фикр билдирилган.

Қолаверса, бундан бир неча ой аввал раҳбарлар топшириғи билан автосаройдан техник бузуқ автобусни олиб чиқиб, тезликни оширган ҳолда “илониз” қилиб юришга мажбур қилган деб иддао қилган ходимлар видеолавҳада. Бу ишларнинг ҳаммасида директор Бобохон Султоновнинг қўли борлиги, унга қонуний чора кўриш кераклиги, шунингдек, ушбу лавозимига айнан транспорт соҳасини тушунадиган раҳбар олиб келишлари кераклиги ҳақида қатъий фикр билдирилган.

Чиптачи Дилором Келдиева ҳам ушбу видео орқали иш фаолияти билан боғлиқ муаммолари юзасидан мурожаат қилган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маъмурий биносида мурожаатчилар ва жамиятнинг масъул ходимлари билан учрашув ўтказилиб, мурожаатлари тингланди. Унда “Дилором Келдиева муаммоси кўриб чиқилиб, шу жойнинг ўзида ҳал қилинди”, -дейилади АЖнинг видеомурожаатга билдирган муносабатида.

Учрашувда қолган ходимларнинг ҳам эътирозларига қулоқ солиниб, қисқа муддатда ечилиши мумкин бўлган даъволари жойида ҳал қилинган. Вақт талаб қилинадиган мурожаатчиларнинг важлари эса масъул ходимларга ўрганиб масалани ижобий ҳал этиш учун бириктирилган.

                                                                                                    Реклама ҳуқуқи асосида

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.