“Тоштурма” маҳбуслари шароитлардан шикоят қилишди
ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг “Тоштурма” деб номланувчи марказий ҳибсхонасида сув таъминотида жиддий узилишлар кузатилмоқда, дейди адвокат Абдумалик Абдуллаев.
Унга кўра, муассасада кунига тўрт-олти соат сув берилмоқда.
Адвокат маҳкумларнинг соғлиғи ҳақида етарлича ғамхўрлик кўрсатилмагани, тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳақида гапиради. Бундан ташқари, фуқаролар камераларда белгиланган меъёрдан ортиқ сақланади.
Абдуллаев Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (Омбудсман) вазиятни ўрганишга чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар