Ўзбекистон туризмни фаол ривожлантираётган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади
Саудия Арабистонининг «An-Nahar News» ва Иорданиянинг «Ammon News» газеталари сайтларида «Ўзбекистон туризмни фаол ривожлантираётган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда «Dunyo«.
«Ўзбекистон сўнгги йилларда жаҳон туризм бозорини энг фаол ривожлантираётган мамлакатлардан бири бўлди», – дейилади мақолада. Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган халқаро туризм ва сайёҳлик бозорининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда қайд этилган.
Ўзбекистондан ташқари туризмни фаол ривожлантираётган мамлакатлар рўйхатига Кот-д’Ивуар, Албания, Саудия Арабистони, Танзания, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Нигерия ва Сальвадорлар ҳам киритилган. Туризм бозорига, шунингдек, АҚШ, Испания, Япония, Франция, Австралия, Германия, Буюк Британия, Хитой, Италия ва Швейцария энг катта ҳисса қўшган.
Таъкидланишича, форум томонидан эълон қилинган туризмни ривожлантириш индексига кўра, Ўзбекистон 16 поғонага кўтарилган.
«Жаҳон иқтисодий форуми мутахассислари 2024 йилда халқаро туризм бозори пандемиядан олдинги даражага етишини тахмин қилмоқда», – деб ёзмоқда Яқин Шарқ минтақасининг етакчи нашрлари.
Шарҳлар