Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминланади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Бундан ташқари “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият турига асосан табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ўша фаолият тури унинг асосий фаолият тури ҳисобланади.
Жазолар тизимини либераллаштириш мақсадида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар тарзидаги жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Шарҳлар