Тожикистон ва Ўзбекистон орасида янги автобус йўналиши очилди
Тожикистон ва Ўзбекистон орасида яна бир янги автобус йўналиши очилди. Энди Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги Олмалиқ шаҳридан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига автобус ҳар куни қатнайди.
Мазкур йўналиш Ўзбекистоннинг “Olmaliq Isuzu Trans” компанияси томонидан Тожикистоннинг “Khujand Trans Service” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, шартнома асосида ишлайди.
Олмалиқдан автобус эрталаб соат 7:00 да жўнайди ва йўл ҳақи 60 минг ўзбек сўмини (тахминан 50 сомоний) ташкил қилади. Хўжанддан қайтиш автобуси эртаси куни соат 10:00 да жўнайди, Олмалиққа 15:00 да етиб келади. Қарама-қарши йўналишда саёҳат нархи 60 сомоний.
Улашиш:
Шарҳлар