Тожикистонда зилзила юз берди, эпицентр Тошкентдан 291 км узоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмик прогнозлар мониторинги маркази Тожикистонда 27 январ куни маҳаллий вақт билан соат 10:28 да зилзила содир бўлганини маълум қилди. Зилзила магнитудаси М=4,2, чуқурлиги 60 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 291 км узоқликда жойлашган. Ўзбекистондаги зилзила қанчалик кучли экани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар