Тожикистонда ўзини ногирон қилиб кўрсатган кишилар ушланди
Душанбеда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзини ногирон қилиб кўрсатган икки фуқарони қўлга олди, дея хабар беради “АВEСТА”.
Ҳисор ва Ваҳдатда яшовчи қўлга олинганлар, аввалроқ мутасаддиларнинг огоҳлантиришларига қарамай, ўзларини ногирон сифатида кўрсатиб, тиланчилик билан шуғулланган.
Ҳар икки қонунбузар 5 кундан 15 суткагача бўлган муддатга тергов изоляторига жойлаштирилди.
Улашиш:
Шарҳлар