Трамп кичик Кеннедини ўз маъмуриятида соғлиқни сақлаш котиби этиб тайинлади

Фото: Getty Images

Доналдь Трамп кичик Роберт Кеннеди соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланганини эълон қилди. Кеннеди аввал саййловда мустақил номзод сифатида қатнашган, бироқ кейинчалик Трампни қўллаб-қувватлаган.

«Мен кичик Роберт Кеннедини Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаменти раҳбарлигига номзод қилиб кўрсатганимдан фахрланаман», – деди Трамп. «Америкаликларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаш бизнинг маъмуриятимизнинг устувор вазифасидир».

60 йил олдин ўлдирилган президент Жон Кеннедининг жияни кичик Кеннеди ҳуқуқшунос, атроф-муҳит фаоли ва мажбурий эмлашлар танқидчиси сифатида танилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.