Трамп Россия ва Украина ўртасида тезда тинчлик келишувига эришмоқчи
Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасида тезда тинчлик келишувига эришмоқчи, деди Финляндия президенти Александр Стубб АҚШнинг сайланган раҳбари билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Bloomberg агентлигига берган интервюсида.
“Биз Европада ва бутун дунёда Доналд Трамп имкон қадар тезроқ тинчлик келишувига эришишга жиддий ёндашаётганини тушунишимиз керак. Сайловлар ва Инаугурация куни ўртасида бу музокаралар учун имконият ойнаси мавжуд”, дейилади матнда.
Стубб Бокуда 12-ноябрь куни очилган иқлим саммитида сўзлаган нутқида Украинада тинчликка эришиш учун тўртта шартни санаб ўтди. Унинг фикрича, буларга ҳудуд, хавфсизлик кафолатлари, адолат ва қайта қуриш киради.
Улашиш:
Шарҳлар