Трамп туҳмат ҳақидаги иш бўйича журналист аёлга 83 млн доллар тўлайди
Нью-Йорк маслаҳатчилар суди журналист ва ёзувчи Элизабет Жин Кэрроллнинг АҚШ 45-президенти Дональд Трампга нисбатан туҳмат ҳақидаги иш бўйича даъвосини қондирди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У 83,3 миллион доллар тўлаши керак. Кэрролл аввалроқ собиқ президентдан шилқимлик ва туҳмат учун суд орқали 5 миллион доллар ундириб олган эди.
Трамп шилқимлик ҳақидаги айбловлардан кейин Кэрроллни ёлғончи деб атагач, у яна судга мурожаат қилган. Собиқ президент суд қарори устидан шикоят аризаси бермоқчи.
2023 йил майида суд Дональд Трампни 1996 йил баҳорида журналист аёлга нисбатан шилқимлик қилганликда айбдор деб топганди. Унга зарарни қоплаш учун товон пули сифатида 2 миллион доллар ҳамда туҳмат ва обрўсига етган зарар учун яна 3 миллион доллар тўлаш мажбурияти юклатилди. Трамп эса бу даъвога қарши туҳмат ҳақида даъво аризасини берди. Унинг фикрича, жинсий зўравонлик факти исботланмаган бўлса, демак журналистнинг даъвоси ёлғон бўлган.
Шарҳлар