Трамп зудлик билан Марказий Осиёга мурожаат қилиши керак
Доналд Трампнинг янги маъмурияти Марказий Осиёга минтақа лойиқ бўлган аҳамиятни бериши ва Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантириш учун ресурсларни сармоя қилиши керак, дейилади “Замонавий дипломатия” мақоласида.
Марказий Осиё Хитой ва Россия ўртасида мувозанатни сақлаб турибди ва ҳақиқий мустақилликни сақлаб қолиш учун Ғарбнинг ёрдамидан манфаатдор. Шарқ ва Ғарб ўртасида юк ташиш бўйича ўрта йўлак минтақанинг Хитой ва Россия Федерациясига қарамлигини камайтиришнинг яхши намунасидир. Аммо имкониятлар ойнаси абадий очилмайди ва Қўшма Штатлар ундан тезда фойдаланиши керак.
Асосий имкониятлардан бири минтақа давлатларини рақамлаштириш жараёнидир. Агар Ғарб, жумладан, АҚШ бунинг учун катта сармоя киритмаса, Марказий Осиё Хитойнинг “Рақамли ипак йўли” доирасидаги ёрдамини қабул қилишга мажбур бўлади ва Хитойнинг минтақадаги таъсири анча кучаяди.
Шарҳлар