Трампнинг янги «жамоаси»да кимлар бўлади

Foto: BBC

АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп ўзининг янги маъмуриятида иккита муҳим лавозимга тайинлаш ҳақида эълон қилди. Трампнинг биринчи президентлик даврида АҚШ Миграция ва божхона хизмати директори бўлган Том Хоман энди мамлакат чегаралари хавфсизлиги ва ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш учун жавобгар бўлади.

Нью-Йорк вакили Элиз Стефаник эса АҚШнинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланади. Ҳозирда республикачилар Конгресс устидан тўлиқ назоратни қўлга киритиш арафасида туришибди. Уларга Вакиллар палатасида озчилик ўринни эгаллаш етишмаяпти, аммо Сенатда кўпчиликка эга бўлишди.

Трампнинг ўз ижтимоий тармоғи Трутҳ Соcиал орқали берган хабарига кўра, 62 ёшли Том Хоман Жанубий чегарадан (Мексика билан) Шимолий чегарагача (Канада билан) хавфсизликни таъминлаш ва барча денгиз ва авиация чегараларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Трамп шунингдек, Хоман ноқонуний муҳожирларни ватанларига депортация қилиш учун ҳам жавобгар бўлишини таъкидлади ва унинг ўз вазифасини юқори савияда бажара олишига ишонишини билдирди.

Трамп Стефаникнинг БМТдаги вакил лавозимини қабул қилишини Неw Ёрк Пост орқали эълон қилди. Стефаник 2014-йилда Конгрессга энг ёш аъзо сифатида сайланган эди ва вақт ўтиб Трампнинг фаол тарафдорига айланди. Трамп уни Америcа Фирст сиёсати учун кучли ва қатъиятли курашчи сифатида таърифлади. Стефаник, энди, Украина ва Яқин Шарқдаги инқирозли вазиятлар давомида АҚШнинг БМТдаги манфаатларини ҳимоя қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.