Трансафғон темир йўл қурилиши жадаллаштирилади
Трансафғон коридори орқали юк ташувлари ривожлантирилади. Бу ҳақда бугун, 26-декабрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан ўтказилган учрашувда муҳокама этилди, деб хабар беряпти вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида;
– автомобил ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ундирилишини таъминлаш;
– Афғонистон ҳудуди орқали транзит ҳамда икки томонлама ташувларни ривожлантириш;
– темир йўл ташувларидаги тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш;
“Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этилган.
Шарҳлар