Транспорт назорати инспекциясига 953 та мурожаат келиб тушган
Транспорт назорати инспекциясига 2024 йил 1 чорагида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 953 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг 290 таси тўлиқ қаноатлантирилган, 478 тасига тушунтириш берилган, 60 тасига тегишлилиги бўйича юборилган, 17 таси кўриб чиқилиши тугатилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган ёки аноним бўлган, 105 таси ўрганиш жараёнида.
«Йўл қурилиш йўналишидаги 70 та мурожаатда кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш ва қоидабузарликларни баратарф этиш учун Бизнес-омбудсман билан келишган ҳолда 10 та тадбиркорлик субъектида текширишлар амалга оширилган ҳамда 39 та қоидабузарлик аниқланди», – дейилади хабарда.
Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 23 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Назорат қилиш ишлари натижасида 1981,06 млн.сўмлик аниқланган сифатсиз бажарилган ишларнинг ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилган.
Шарҳлар