Транспорт вазири Ўзбекистон баскетбол федерациясининг раиси этиб сайланди

Фото: НОК Узбекистана

15 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Баскетбол федерациясининг раҳбари этиб сайланди. Қарор бир овоздан қабул қилинди.

Илҳом Махкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг бош директори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида ишлаган.

Илҳом Махкамов билдирилган ишончни оқлашга, баскетбол спортини мамлакатимизда янада оммалаштириш, спортчиларимиз учун барча шароитларни яратиб беришга ваъда берди.

Тадбир давомида айни пайтдаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилиб, дастлабки режалар келишиб олинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.