Транспорт вазирлиги Тошкент метрополитенининг янгиланган харитасини тақдим этди

Фото: «Узбекистан 24»

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ер усти метро йўналишининг янги участкалари очилиши ва бекатларнинг номланишини ҳисобга олган ҳолда Тошкент метрополитенининг янгиланган харитасини тақдим этди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Хаританинг худди шу версияси метро стендларида ҳам тақдим этилган. Харита фақат ўзбек тилида тайёрланган. Унда мўлжаллар ва шаҳар объектлари кўрсатилмаган – фақат йўналишлар ва станцияларнинг номлари берилган.

Манба: Транспорт вазирлиги

Бир кун аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманигача етиб келган ер усти йўналишининг янги участкаси бўйлаб ҳаракатланганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.