Тропикамид номли кучли таъсир қилувчи психотроп дорилар қўлга олинди
2024 йилнинг 26 февраль куни соат 00:30 ларда, Бектемир ЙПХ масканига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори сержант Ш.Холназаров ва ППХ ходими сафдор Т.Абдуллаевлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳудудига ҳаракатланиб келаётган «COBALT» русумли автомашина тўхтатилиб, хужжатларини текшириш давомида, йўловчи 1996 йилда туғилган Ж.М. ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотган, холислар иштирокида Ж.М. текширилганда ёнидан ва автошина салон қисмидан унга тегишли бўлган жами 90 дона Тропикамид номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
«Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.М. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган», – дейилади хабарда.
Шарҳлар