Ту-95 учувчиси Россияда отиб ташланди – МРБ
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса Энгелс шаҳрида (Россия Федерациясининг Саратов области) содир бўлган.
“Россиянинг Энгелс шаҳрида Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти экипаж командири майор Олег Сергеевич Стегачев отиб ташланди”, — дейилади департамент хабарида.
Россиялик учувчи 1983 йил 23 июнда туғилган ва Энгелс авиабазасида (06987-сонли ҳарбий қисм) хизмат қилган. У Россия томонидан Украинадаги тинч аҳоли нишонларига уюштирилган ракета ҳужумларида ва украиналикларнинг ўлдирилишида бевосита иштирок этган, дея таъкидлайди разведка.
Ҳужум натижасида Олег Стегачев ўқдан яраланган. «У тирик қолдими ёки йўқми, биз аниқлаймиз», дея қўшимча қилган.
Шарҳлар