Ўзбекистонда туғилиш даражаси пасайди
Ўзбекистонда 2024 йил январь-июнь ойларида тирик туғилганлар сони 419,9 минг кишини ташкил этди, бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида айтилади. Таққослаш учун 2023 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 434,6 минг кишига тенг бўлган.
Бу йилги кўрсаткичдан ўғил болалар сони 218,1 минг кишини, қиз болалар сони 201,8 минг киши, тирик туғилганлар сони шаҳар жойларида 212,3 минг кишини, қишлоқ жойларида 207,6 минг кишини ташкил этди.
2024 йил январь-июнь ойларида туғилган чақалоқлар отасининг ёши бўйича 9,9 % чақалоқлар отасининг ёши 25 ёшгача, 82,9 % ининг отаси 25-39 ёшларга ҳамда 7,2 % чақалоқларнинг отаси 40 ёш ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, туғилган чақалоқлар онасининг ёши бўйича 37,4 % чақалоқлар онасининг ёши 25 ёшгача, 61,3 % ининг онаси 25-39 ёшларга ҳамда 1,3 % чақалоқларнинг онаси 40 ёш ва ундан катта ёшдагилардан иборат бўлган.
Туғилганлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилоятида 12,0 % га, Фарғона вилоятида 11,2 % га, Қашқадарё вилоятида 10,5 % га, Андижон вилоятида 9,2 % га ва Сурхондарё вилоятида 9,0 % га тенг бўлган.
Таъкидланишича, туғилганлар сонини аниқлашда Оила кодексига мувофиқ, туғилган чақалоқнинг онаси ёки отасининг доимий яшаш жойига қараб туғилган ҳудуди аниқланади ҳамда ўша ҳудуднинг аҳолиси сонига қўшилади.
Шарҳлар