Туристик марказлардаги савдо нуқталарида сотиладиган маҳсулотларга Tax free тизими қўлланади

tax free Узбекистан налог НДС

Туристик марказлар ҳудудида Tax Free тизими ишлай бошлайди. Бу президентнинг “Республикага хорижий сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш ва ички туризмни янада фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган. Tax Free тизими чакана савдо шохобчаларини ташкил этишни назарда тутади, уларда ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотилган товарларнинг айрим турларига ушбу солиқни қайтариш механизми қўлланилади.

Tax Free тизими аллақачон тажриба тариқасида жорий этилган бўлиб, хориж фуқаролари Ўзбекистондаги чакана савдо тадбиркорларидан айрим товарларни харид қилиш чоғида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтаришни таъминлайди.

Янги Фармонга кўра, туристик марказларга вақтинчалик имтиёзлар берувчи меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Бундай имтиёзларга айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1% ва юридик шахсларнинг мол-мулки ва ер солиғи кўрсатилган ҳудудларда жойлашган объектлар учун ушбу турдаги солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1% миқдорида олинади. Ҳужжатга кўра, мазкур чора-тадбирлар республикада туризмни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.