Ўзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда
Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятининг туман ва шаҳарларини боғловчи “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” ҳамда Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” туристик йўналишлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
“Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” туристик йўналиши жами Фарғонада 22 та, Андижонда 18 та ва Наманганда 17 та ташриф обектларини ўз ичига олган.
Водийга ташриф буюрган туристларни аниқ маршрут асосида кутиб олинади. Сайёҳларга қизиқарли манзиллар тақдим этилади. Меҳмонлар “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” туристик йўналишида жойлашган маданий мерос обектлари, эко- ва агротуризм объектлари, кўнгилочар масканлар ва ҳунармандчилик марказлари билан яқиндан танишади.
Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” туристик йўналиши хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга юртимизда жойлашган қадимий қалъалар — Ичан Қалъа, Улли Ҳовли, Қалажиқ қалъа, Сулаймон қалъа, Тошқалъа, Аязқалъа, Тупроққалъа ва Элликқалъа тарихи билан яқиндан танишишга имконият яратади.
Қайд этилишича, мазкур туристик йўналишлар мамлакатнинг қадимий қадамжоларига хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ва Ўзбекистон туризм салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Шарҳлар