Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бошчилигида бўлиб утаётган йиғилишда охирги йилларда пойтахтда “Тошкент сити”, “Тошкент молл”, “Мэджик сити” каби туризм масканлари барпо этилганлиги, бу мажмуаларга йилига 4 миллиондан зиёд одам ташриф буюриб, уларнинг 35 фоизидан кўпи хорижий туристлар эканлиги таъкидланди ва пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани танқид қилинди.

Шу боис Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

Шунингдек, ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошиши табиий ҳолат. Лекин туристлар учун “магнит” бўладиган бирорта замонавий аквапарк йўқлиги қайд этилди.

Яна бир масала – табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти.

Мутасаддиларга аквапарк ва бассейнлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кўллар бўйича мастер режа ишлаб чиқиб, атрофини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф этиш топширилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.