Туризм соҳасида янги стандарт қабул қилинди

Туризм қўмитаси қошидаги “Туризм соҳасида стандартлаштириш” техник қўмитаси томонидан “Туризм хизматлари. Модулли меҳмонхоналар. Таснифлаш тизими” миллий стандарти ишлаб чиқилди. Ушбу стандарт биринчи бор амалга киритилмоқда.

🔵Миллий стандарт модулли меҳмонхоналарни таснифлаш тизимини белгилайди.

🔵Тоифалар учта «I», «II», ва «III» тоифа бўйича таснифланади. Энг юқори тоифа «I» (биринчи), энг паст «III» (учинчи) тоифа ҳисобланади.

Мазкур миллий стандарт 2024 йилнинг 19 августдан жорий этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.